Пенсия таъминотида қандай ўзгаришлар кутиляпти?
10.10.2026 11
Бугун одамлар мана шу савол атрофида турли тахминлар ва гап-сўзларни муҳокама қилаяпти. Келинг, мутахассисдан бу ҳақда аниқ жавоблар олайлик.
- Президентимизнинг “Аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳасида пенсия тайинлаш ва ҳисоблаш механизмларини такомиллаштириш, фуқароларнинг меҳнат фаолияти ва тўлаган ижтимоий солиқларини пенсия миқдорида адолатли акс эттириш, жамғариб бориладиган пенсия тизимини ривожлантириш ҳамда соҳада рақамли хизматларни кенгайтириш бўйича муҳим таклифлар илгари сурилган. Шу ҳақда батафсил маълумот берсангиз.
- Мазкур ҳужжат лойиҳаси айнан фуқароларнинг кексалик даврида муносиб ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда пенсия таъминоти тизимининг узоқ муддатли молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида соҳада қатор ислоҳотларни амалга оширишга қаратилгани билан аҳамиятли, - дейди бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосариСултонбек Мирзараҳимов. – Тизим олдидаги асосий вазифалардан бири аҳолининг кексалик даврида муносиб ижтимоий ҳимоясини таъминлаш билан бирга, тизимнинг узоқ муддатли молиявий барқарорлигини сақлашдан иборат.
- Пенсия ҳисоблаш тартиби бўйича амалда қандай қоида мавжуд ва фармон лойиҳасида бу борада қандай ўзгаришлар таклиф этилмоқда?
- Жамғариб бориладиган пенсия тизимини ривожлантириш бўйича мазкур ҳужжат лойиҳасида қандай механизмлар назарда тутилмоқда?
- Пенсия ёшини ўзгартириш бўйича таклифлар қай тартибда амалга оширилиши режалаштирилган? Бунда амалдаги пенсия ёшидаги ва пенсияга чиқадиган фуқаролар учун қандай ҳуқуқий ва ижтимоий кафолатлар сақланади?
- Таклиф этилаётган ислоҳотлар амалда пенсия олаётган фуқароларга ҳам тааллуқлими?
- Ўзгаришлар асосан келгусида пенсияга чиқадиган фуқароларга тааллуқли бўлади. Амалда пенсия олаётган фуқароларнинг пенсия миқдорига ушбу таклифлар таъсир қилмайди.
Бугунги кунда вилоятимизда аҳоли сони 3 миллион 545 минг 347 ни ташкил этаётган бўлса, уларнинг 347 минг 984 нафари ёшга доир пенсия олади. 62268 нафар аҳоли эсабошқа турдаги пенсиялар билан таъминланган.
Статистик маълумотларга кўра, аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги ҳам ошмоқда. 1993 йилда бу кўрсаткич 67,9 ёш бўлган бўлса, 2025 йилда 75,4 ёшга етган. Аёлларда бу кўрсаткич 77,3 ёш, эркакларда эса 72,9 ёшни ташкил этган.
Шу сабабли, тизимни босқичма-босқич такомиллаштириш, пенсия миқдорида фуқаронинг меҳнат фаолияти ва тўлаган ижтимоий солиқларини янада адолатли акс эттириш муҳим вазифа сифатида белгиланмоқда.
– Амалда пенсия ҳисоблашда белгиланган тартиб асосида фуқаронинг иш ҳақи ва меҳнат стажи инобатга олинади. Фармон лойиҳасида эса фуқаронинг узоқ йиллик меҳнат фаолиятини пенсия миқдорида янада кенгроқ акс эттириш таклиф қилинмоқда.
Жумладан, 2027 йил 1 январдан бошлаб пенсия ҳисоблаш учун иш ҳақи олинадиган даврни босқичма-босқич узайтириш назарда тутилган. Бунда 5 йиллик давр ҳар йили бир йилдан қўшиб бориш натижасида 20 йилгача оширилади. Энг кам иш ҳақи олинган даврнинг 10 фоизи ҳисоб-китобдан чиқариб ташланади.
Шунингдек, ёшга доир пенсия тайинлаш учун талаб этиладиган энг кам иш стажини ҳам ошириш таклиф қилиняпти. Ҳозирги 7 йиллик талаб ҳар йили бир йилдан кўпайтирилиб, 2034 йилга бориб 15 йилга етказилади. Масалан, 2027 йилда 8 йил, 2028 йилда 9 йил, 2030 йилда 11 йиллик иш стажи талаб этилади.
Белгиланган энг кам стажга эга бўлмаган фуқаролар учун амалдаги қонунчиликда назарда тутилган ёшга доир нафақа олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.
Шунингдек, пенсияга чиқишни ихтиёрий равишда кечиктирган фуқароларни рағбатлантириш таклиф этилади. 2028 йил 1 апрелдан бошлаб биринчи пенсияни ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегараси базавий ҳисоблаш миқдорининг 12 бараваридан 13 бараварига оширилади. Агар фуқаро пенсияга чиқишни 6 ойга кечиктирса, ушбу чегара 14 баравар, 12 ойга кечиктирса, 15 баравар этиб белгиланиши кўзда тутилган.
– Фармон лойиҳасида фуқароларнинг келгусидаги пенсия таъминоти учун шахсий маблағ жамғариш имкониятларини кенгайтириш мўлжалланган. Хусусан, 2027 йилдан бошлаб ойлик иш ҳақи 7,6 миллион сўмгача бўлган фуқаролар ўз хоҳишига кўра иш ҳақининг 5 фоизини шахсий пенсия ҳисобварағига йўналтириши мумкин.Бунда давлат томонидан ҳам ушбу маблағнинг 50 фоизигача бўлган қисми табақалаштирилган тартибда қўшиб берилиши таклиф этиляпти.
Ойлик даромади 7,6 миллион сўмдан юқори бўлган фуқаролар учун белгиланган чегарадан ортиқ даромаднинг 1 фоизини ижтимоий солиқ ҳисобидан шахсий пенсия ҳисобварағига йўналтириш механизми таклиф этилмоқда. Бу кўрсаткич 2033 йилдан 2 фоизга, 2040 йилдан эса 3 фоизга етказилади.
Жамғарилган маблағлар ҳамда уларни инвестиция қилишдан олинган даромад фуқаронинг шахсий мулки ҳисобланади ва мерос қилиб қолдирилиши мумкин.
– Мазкур лойиҳасида пенсия ёшини кескин эмас, балки босқичма-босқич ўзгартириш таклиф қилинмоқда. Жумладан, 2028 йил 1 январдан бошлаб умумий пенсия ёши ҳар йили 3 ойдан ошириб борилади. Натижада 2039 йилга келиб эркаклар учун пенсия ёши 63 ёшга, аёллар учун 58 ёшга етказилади. Яъни, пенсия ёши бирданига 3 йилга оширилмайди. Ўзгаришлар бир неча йил давомида босқичма-босқич амалга оширилади.
Шу билан бирга, меҳнат бозорида фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган кафолатлар ҳам назарда тутилмоқда. Хусусан, иш берувчиларга ходимни пенсияга чиқиш арафасидаги ёши туфайли ишдан бўшатиш ёки ишга қабул қилмасликка йўл қўйилмайди.
Ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун умумий пенсия ёшига икки йил қолганда пенсияга эрта чиқиш, оғир, зарарли шароитларда ишлаганларга имтиёзли пенсия тайинлаш тартиби ҳам сақланади.
Пенсионерлар учун амалдаги солиқ, транспорт ва тиббий хизматлар бўйича имтиёзлар ҳам ўзгаришсиз қолади. Жамғариб бориладиган пенсия маблағларини олиш ёши эса эркаклар учун 60 ёш, аёллар учун 55 ёш этиб белгиланиши таклиф қилинмоқда.
Тизимда аҳолига кўрсатиладиган хизматларни янада қулайлаштириш ва рақамлаштириш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. Ҳозир “Пенсия” ахборот тизими бошқа вазирлик ва идоралардан 77 турдаги маълумотни электрон шаклда олади.
Айни вақтда пенсия жамғармаси томонидан 18 та хизматларэлектрон ва проактив шаклда кўрсатилмоқда. Жумладан, 5 та проактив, 7 та интерактив ва 6 та комплекс хизмат мавжуд. Келгусида электрон ва проактив шаклга ўтказиладиган хизматлар сони яна 7 тага ортиши кўзда тутилган.
2027 йилдан сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда барча хизматларни электрон ва проактив шаклга ўтказиш таклиф қилинмоқда. Бунинг натижасида фуқароларга хизмат кўрсатиш жараёнини янада соддалаштириш ва қулайлаштириш мақсад қилинган.
Фармон лойиҳасидаги таклиф этилаётган ўзгаришларнинг асосий мақсади фуқароларни кексалик даврида муносиб ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг умри давомидаги меҳнат фаолиятини пенсия тайинлашда адолатлироқ ҳисобга олиш, жамғариб бориладиган пенсия тизимини ривожлантириш ҳамда пенсия тизимининг узоқ муддатли молиявий барқарорлигини таъминлашдан иборат.
Гулжаҳон Жабборова суҳбатлашди.
