Андижон 24

САЙЛОВ 2023: 2-Андижон сайлов округида тайёргарлик ишлари бошланди


19.05.2023   175

Бугун, 19 май куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг шахсий таркибини тасдиқлаш, сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш, Матбуот маркази фаолиятини ташкил этиш ва сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнларини молиялаштириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, округ комиссия аъзолари таркибини шакллантиришда қонун талаблари асосидасифат ва салоҳиятга эътибор қаратилди.

Сайловни демократик принциплар асосида ўтказишдажараён иштирокчиларининг ҳуқуқий билимларининг мустаҳкамлиги муҳим омил саналади. Шу боис, округ раиси, ўринбосари, котибидан тортиб барча ташкилотчиларнинг малакасини босқичма-босқич ошириш вазифалари белгилаб олинди.

Шунингдек, сайловни юқори даражада ўтишида, медиа маконга эркин ва холис ахборот қўйилишидаМатбуот марказининг алоҳида ўрни борлиги қайд этилди. Мажлис давомида сайлов жараёнларини молиялаштиришдаги ўзгариш ва қўшимчалар юзасидан маълумотлар берилди.

Марказий сайлов комиссиясининг онлайн мажлисидан сўнг 2-Андижон сайлов округи косиссияси раиси Комилжон Комилов аъзоларни календарь режа билан таништирди. Олдимизда масъулиятли вазифалар турганлигини, кампанияга пухта ҳозирлик кўриш шартлигини айтиб, комиссия аъзоларига ўзлари бириктирилган туманларда сайлов участкаларини шакллантириш, уларнинг ҳолатини ўрганиш борасида аҳамият қаратиши зарур бўлган масалаларга урғу берди.

2-Андижон округи матбуот хизмати