Андижонда

ШУКУРКИ, БАҲОРГА ЕТДИК...


01.03.2023   200

Совуқдан жунжиккан табиатда яшнаш, ёшариш бошланяпти. Атрофда бирам ёқимли ҳаво... Кечагина тинган ёмғирдан сўнг аста ийманиб бош кўтарган майсалар енгил шабодада она замин-ла саломлашаётгандек. Куртак чиқаришга шошмаётган дарахтларга “кўклам келдику” дегинг келади беихтиёр.

Қаранг, аллақачон ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш бошланган юртимизда баҳорий ифода барқ ураётир. Енгилгина тебраниб турган шох-шаббалар янги ҳарорат, илиқ тафт ила бир-бирини қутлаётир. Она замин қулочларини ёйиб кўкламга пешвоз чиққан.

Она ер бағри юмшаган. Аста-аста мўралаб кўз очаётган ўт-ўланларга-да интиқлигимиз борлиги рост. Секингина ҳарорат улашаётган офтобга муштоқлигимизни билдиргимиз келади: “Шукурки, баҳорга етдик...”

Бу йил ёшариш фаслига интизорлигимиз беҳад бўлди. Омонлик-омонлик дея бошланган сумалак сайлларининг адоғи кўринмаяпти. Яхшилар ошининг хайри, файзи ўзгача-да барибир.

Ташналигимизни қондириб, интиқлигимизни шавққа айлантириб, хуш келяпсан, Баҳорим!!!