Сиз буни биласизми?

04.06.2025 207
Нотурар тоифадаги кўчмас мулкларга мулк солиғи ҳисоблаш ва солиқни ҳисоблашларда туғилаётган тушунмовчиликларга аниқлик киритиш, эътирозларга барҳам беришда «Баҳоловчи ташкилот»нинг хизматидан фойдаланиш.
Нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектининг мулкдорлари, бизнес юритаётган турли мулк шаклларидаги солиқ тўловчилар ва раҳбар, бухгалтерларга маълумки сўнгги йилларда кўчмас мулк объекти таркиби билан изоҳланган бино-иншоотларнинг реал қийматидан солиқ ҳисоблаш тартиби жорий қилиниб келинмоқда. Авваллари бино-иншоотларнинг қолдиқ қиймати солиқ солиш базаси сифатида каралган. Жисмоний шахсларда эса кадастр қиймати асос бўлган. Янгича ёндашув жорий этилиши билан эски тартибда ҳисоблаб келинган мулк солиғи ўртасида жиддий (сезиларли) даражадаги тафовутлар келиб чиқди.
Солиқ кодексининг тегишли моддаларида Ер ва Мулк солиғи алоҳида-алоҳида баён этилган бўлиб, уларни ҳисоблашга доир кўрсатмалар ва минимал миқдорлари белгилаб берилган. Минимал миқдорлар заруратга қараб ҳар йилнинг бошига кайта индексланиши мумкин. Минимал миқдорлардан фойдаланишдахам ҳудудларнинг иқтисодий ва бошқа кўрсаткичларини ҳисобга олиб, камайтирувчи ёки оширувчи коэффицентлар тасдиқланиб келинмоқда.
Айни «Мулк солиғи» масаласига қайтсак, бу «Ер солиғи»дан алоҳида тўланилиши лозим бўлган солиқ тури бўлиб, Солиқ кодексида ушбу солиқ турини тўловчилар, қандай объектлар мазкур солиқ турига тортилиши, ер ва мулк солиқларини ҳисоблаш тартиблари белгилаб қўйилган. Айни шу нормалар доирасида тегишли солиқ идораларимиз солиқларни ҳисоблаб, солиқ тўловчиларга хабарномалар юбориб келишмоқдалар. Хабарномалар солиқ тўловчиларга етиб келгач, саволлар туғилмоқда. Нега бунча кўп солиқ ҳисобланмоқда? Солиқ идораларига қилинган мурожаатлари доирасида олган тушунтиришлари бўйича, хуқуқларидан фойдаланиб, албатта мулкини қайта баҳолатиш мақсадида «Баҳоловчи ташкилот»ларга мурожаат қилишлари табиий. «Баҳоловчи ташкилот»ларнинг умумий ва худудий рўйҳатлари Давлат активларини бошқариш Агентлигининг махсус сайтларида ва ёки аъзолигидан келиб чиқиб, бирлашмалар хамда уюшмаларнинг махсус сайтларидан топиш мумкин.
Солиқ тўловчи ўз хуқуқларидан фойдаланиб, баҳолаш ташкилотини танлаш, танлаган баҳолаш ташкилотидан унинг фаолиятига руҳсат этувчи ахборотларини сўраб олиши ва у билан шартнома тузиши, баҳолаш ташкилотига активни баҳолаш вазифаси юклаши, вазифани бажариш давомида ахборотлар тақдим этиши, олиб борилаётган баҳолаш иши билан шахсан ёки вакили орқали хабардор бўлиб бориши мумкин. Худди шундай «Баҳолаш ташкилоти» хам қонунда ва шартномадаги ўрнатилган хақ-хуқуқларидан фойдаланиб боради ва умумий тартибдаги мажбуриятларни бажаради.
Энди айнан «Мулк солиғи» ҳисобланилиши лозим бўлган «Солиқ солиш базаси» «Баҳоловчи ташкилот» томонидан қандай ва қайси тартиблар доирасида аниқланилишига тўҳталадиган бўлсак, баҳолаш иши Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги қонуни ва 01.01.2024 йилдан амалга киритилган «Ягона миллий баҳолаш стандарти» талаблари доирасида олиб борилади. «Ягона миллий баҳолаш стандарти» 2 та қисмга бўлинган. Умумий ва махсус стандартлардан таркиб топган. Умумий баҳолаш стандартлари «Барча турдаги баҳолаш объектларини баҳолашда ва баҳолаш натижалари бўйича тузилган баҳолаш ҳисоботларини экспертизадан ўтказишдаги тартибларни белгилайди. Махсус баҳолаш стандартлари эса баҳолаш объектларининг«Айрим турларини (Бизнес, бизнесдаги улуш, кўчмас мулк, номоддий активлар, товар-моддий бойликлар ва бошқа активларни) баҳолашда қўшимча талабларни белгилайди.
Мазкур нормалар остида «Баҳоловчи ташкилот»да «Баҳоловчилар ишининг сифатини назорат қилишга доир ички қоидалар» тасдиқланган.
Баҳолаш базаси яъни ўтказилган баҳолаш иши бўйича олинган ҳисобланилиши лозим бўлган «Кўчмас мулкга нисбатан солиқ солиш базаси»ни аниқлашдир. Демак, баҳоланадиган актив бу «Ер участкасида амалга оширилган капитал қурилиш объектлари» яъни солиққа тортиладиган бино-иншоотлардир. Ушбу активлар қийматини аниқлашда Ягона миллий баҳолаш стандартининг 8 та умумий ва 1 та маҳсус баҳолаш стандартига мувофиқбаҳолаш иши бажарилади. Баҳолаш принциплари ва баҳолаш иши доирасида йиғилган ахборотлар таҳлил этилиб, объектни баҳолашлик учун қўлланиладиган ёндашув ва усули танланади. Баҳолашнинг «Алмаштириш принципи» остида баҳолаш объектининг эскиришни ҳисобга олган ҳолда яратиш учун зарур бўлган харажатлар миқдори аниқланади. Аниқланган миқдор «Мулк учун солиқ солиш базаси» бўлиб хизмат қилади.
Баҳолаш остидаги кўчмас мулк бўлган бино-иншоотларни солиқ ҳисоблашлик учун аниқланган миқдори, ўша бино-иншоатларнинг тегишли сигменти бўйича кўчмас мулк бозоридаги қиймати сифатида қаралиши ва бозордаги кўчмас мулкларини таклиф ва ёки олди-сотди этилган қийматлари билан таққослаш мумкин эмас. Сабаби кўчмас мулк бозорининг тегишли сигменти: Нотурар жой тоифасидаги активлар бўйича сотув (таклиф) даги активлар қиймати таркибида ер участкасига бўлган хуқуқнинг қиймати хам биргадир.
Кўчмас мулк объекти қийматини оширувчи асосий кўрсаткич бу «Унинг жойлашган жойидир». Солиқ солиш мақсадида ўтказилган баҳолаш иши натижаларидан ўзга мақсадларда яъни объектни сотиш, бўлиб олиш, гаровга қўйиш, хадя ва бошқа мақсадларда тузиладиган битимларга ҳамроҳлик қилишда фойдаланиш мумкин эмас. Ва бу чеклов ўтказилган баҳолаш иши натижасида тузилган баҳолаш ҳисоботида хам кўрсатиб ўтилади.
Р.С. МАТАНОВ.
«Тараққиёт ва Таҳлил» МЧЖ раҳбари,
1-тоифали баҳоловчи.