Андижон 24

Сўнгги қўнғироқ : ИЛМНИ ҚАДРЛАНГ, ИЛМГА ИНТИЛИНГ!


25.05.2023   121

Бугун 25 май юртимизда“Илмни қадрланг, илмга интилинг!” шиори остида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди. «Сўнгги қўнғироқ...». Бу жумла ҳар кўнгилда ўзгача жаранглайди, айниқса, битирувчилар қалбида. Ҳақиқатан мактаб тарбияси, билимлари инсоннинг келгуси фаолиятига таянч, асос бўлиб хизмат қилади. Ҳар бир даврда, ҳар бир давлатда мактаб аталмиш даргоҳга нисбатан катта масъулият, талаб ила ёндашиб келинган. Ушбу кун барча битирувчилар билан бирга уларнинг ота-оналари, устоз-мураббийлариучун ҳам энг унутилмас ва қадрли дамлардан биридир.

Жумладан, Андижон шаҳридаги 25-умумтаълим мактаби бугун битирувчиларнинг шодон кулгулари, мусиқий дастурлари билан янада файзли бўлди. Ташкил этилгантадбирда кўтаринки кайфият, тантана шукуҳи уфуриб турди. Тадбир давомида давлатимиз раҳбарининг битирувчиларга мурожаати ўқиб эшиттирилди. Сўз олган устоз ва ота-оналар вакиллари йигит-қизларнинг эрталари учун омад ва зафарлар тиладилар.

Айни кунда таълим масканини 54 нафар йигит-қиз тамомламоқда.