Тадбиркорга ҳамма мададкор: БИЗГА БЕРИЛГАН ВАКОЛАТ БУ, ЭНГ АВВАЛО, МАСЪУЛИЯТДИР
21.01.2022 514
2020 йилнинг 29 декабрь куни Президентимизнинг Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномасида мамлакатимизнинг келгуси йилдаги тараыыиётининг устивор йўналишларни белгилаб берилди.Унда бизнес муҳитини янада яхшилаш, халқимизни тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва мамлакатимизда қулай инвестицион муҳит яратишга алоҳида эътибор қаратилганлиги эътиборга молик.
Пандемия даврида иқтисодиётнинг барқарор ишлаши учун тадбиркорлар давлат билан тенгма-тенг ҳисса қўшганини ва шунинг учун барчамиз тадбиркорларга елкадош бўлиб, уларни доимо қўллаб-қувватлашимиз шартлигини таъкидлаганлари алоҳида аҳамият касб этади.
Дарҳақиқат, пандемия даврида тадбиркорларимиз томонидан эҳтиёжманд аҳолига кўрсатилган моддий кўмаклар ва бошқа ёрдамлар беқиёс бўлди. Уларнинг эл-юрт равнақи учун фидойиликлари ҳар қанча эътирофга арзийди.
Шу боис ҳам Президентимиз томонидан коронавирус пандемияси даврида тадбиркорларга бир қатор имтиёз
ва преференциялар бериш бўйича
Давлатимиз раҳбари мурожаатномада бу борада ишбилармонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, айниқса, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш – барча даражадаги давлат органларининг асосий вазифаси бўлиши лозимлигини айтиб ўтдилар ва айрим жойларда давлат органлари тизимидаги раҳбар ва мутасаддилар томонидан тадбиркорларнинг мулкка доир ҳуқуқларини бузиш ҳолатлари давом этаётганлигига урғу бердилар.
Ушбу ҳолатларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида, давлат органи мансабдорларини маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича Бизнес-омбудсманга ваколат бериш таклифини бердилар. Негаки, Бизнес-омбудсманнинг маъмурий жаримага тортиш ваколати мавжуд эмас эди.
Эътиборли яна бир жиҳати: тадбиркорлик соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарлик келтириб чиқарадиган қонунбузилишлар айрим моддалар бўйичаяқин вақтга қадар туман(шаҳар) жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилар эди.
Эндиликда “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 2458-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги 2022 йил 11 январдаги 744-ЎРҚ-сонли Қонунга мувофиқ, ушбу кодекснинг айрим моддалари бўйича ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жарима тайинлаш Бизнес-омбудсман ваколатига ўтказилди.
Жумладан, Қонун билан МЖтКнинг 245-моддасига ўзгартириш киритилиб
– 2002-модда. Ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш (тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари бузилиши қисмида).
Ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик олиб қўйилаётган ер участкасидаги биноларни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки дов-дарахтларни ёхуд уларнинг қисмларини, мазкур мол-мулкнинг бозор қиймати, шунингдек унинг мулкдорига бундай олиб қўйиш муносабати билан етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда бузиб ташлашга, уларга кўп бўлмаган миқдорда зарар етказилишига олиб келса, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кўп бўлмаган миқдор деганда базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган доирадаги миқдор тушунилади.
- 2411-модда. Хусусий мулк ҳуқуқини бузиш (тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари бузилиши қисмида).
Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқларини бузиш йўли билан уларга зарар етказиш, яъни мулк ҳуқуқини қонунга хилоф равишда чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум қилиш, хусусий мулкка тажовуз қилиш, номақбуллиги олдиндан аён бўлган шартларни мулкдорга мажбуран қабул қилдириш, шу жумладан мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни топширишни асоссиз равишда талаб қилиш, шунингдек мулкдорнинг мулкини олиб қўйиш ёхуд уни ўз мол-мулкига бўлган ҳуқуқидан воз кечишга мажбурлаш, оз миқдордаги талон-торож аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Президентимиз ташаббуси билан янги Ўзбекистоннинг келгуси истиқболини белгилаб берувчи Тараққиёт стратегияси ишлаб чиқилди ва жамиятимиз ҳаётига тобора чуқур сингиб бормоқда. Бу борада қонун устиворлигини тъминлаш муҳим масала саналади. Тегишли Қонун ва қонуности хужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида, ваколатимиз доирасида олдимизга қўйилган масъулият вазифани бажариш учун барча зарурий чора тадбирларни амалга оширамиз. Юртимизда тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш учун изчил ва тизимли фаолият олиб борамиз.
Одилбек ҚОБИЛОВ,
Бизнес Омбудсман етакчи инспектори.
