ТИЛСИМОТГА ТЎЛА ТЕПАЛИК
04.03.2022 667
Ўлкамизнинг деярли барча ҳудудларида тарихий-археологик аҳамиятга молик қадимий тепаликлар учрайди. Избоскан туманининг Бирлашган маҳалласи ўрамидаги Мандактепа ана шулардан бири. Бу жойнинг баъзидаМондактепа, Чўмбоғиш тепа, Мардактепа, Манактепа тарзида номланиши ҳам бор, лекин маҳаллий халқ орасида асосан Мандактепа атамаси билан маълум ва машҳур. Деярли икки гектар майдонни эгаллаган тепалик шарқдан ғарбга қараб кўтарилиб боради ва гумбазли шийпонча қад кўтарган баланд нуқтасидан чор-атроф баралла кўриниб туради.
Ўтган асрнинг ўрталаригача бу жойнинг атрофи 10-
Шу ўринда мозийга бир назар ташлашни истардик. Эрамиздан аввалги II асрда яратилган хитой ёзма манбаларида Фарғона мулки (давлати) "Даван" (баъзида Довон) деб аталиши ва унда етмишга яқин катта-кичик шаҳарлар борлиги қайд этилган.Тилга олинган шаҳарлар ичида энг каттаси, шубҳасиз,мазкур тепаликдан атиги уч чақирим ғарбда жойлашган, ўз даврида Фарғона водийсининг савдо, иқтисодий ва маъмурий бошқарув маркази бўлган Эйлатон (баъзи манбаларда Шаҳри Ҳайбар) эди. Тарихи милоддан аввалги VI-III асрларга бориб тақалувчи, маълум режа асосида, жуда мукаммал қурилган ушбу илк шаҳарни ўз замонасининг йирик меъморий муҳандислик обидаси дейиш мумкин. Ташқи чегараси деярли туташ кўҳна шаҳарнинг қачонлардир Мандактепа ўрнидаги қалъа-истеҳкомга таъсири, узвий боғлиқлиги бўлганлиги эҳтимолдан ҳоли эмас.

Ўтган асрнинг 70-йилларида қишлоқ тарихи борасида изланиш олиб борган собиқ АДПИ (ҳозирда АДУ) доценти, маҳаллий тарихчи-тадқиқотчи Жакбарали Хурсаналиев бу жой шунчаки тепалик эмас, балки баланд кузатув минораларига эга ҳарбий истеҳком, қалъа-қўрғон, шаҳристон бўлганлигини таъкидлаган эди. АДУ фахрий профессори, таниқли тарихчи олим Сайфиддин Жалилов бу фикрни қувватлаган ҳолда, вақтлар келиб тепалик остидан қалин пахса(аниқроғи мудофаа девори) қолдиқлари топилиши шубҳасиз эканлигини суҳбатларимиздан бирида айтиб ўтганди. Дарҳақиқат, орадан кўп ўтмай, асримиз бошидатепалик ковланганда тасодифан тошдай қаттиқ, мустаҳкам девор қолдиқларига дуч келинди - уларнинг тахмини тўғри чиқди. У шунчалар қаттиқ эдики, кетмон тугул, махсус чўкич билан ҳам бузишолмаган.
1954 йилда маҳаллий жамоа хўжалигининг экин ерларини кенгайтириш мақсадида тўқайзорни йўқ қилиш, зах сувни қочиришга киришилди, чуқур зовурлар ковланди. Янги сув тармоғини қазиш чоғида тепалик ён-веридан кўплаб суяк қолдиқлари, сопол, чинни буюмларнинг парчалари, ўзига хос ўлчамдаги (тахминан: эни-
Тепалик яқинидаги экинзор остидан шудгорлаш пайтида топилган ғишт ўра (Изоҳ ўрнида: эҳтимол бу жой қадимда хумдон бўлгандир) қишлоқ кексаларининг ҳамон ёдида. Ярим айлана тарзида, тартиб билан тахланган тўрт юздан зиёд шундай ғишт бус-бутунлиги ва чертилганда чиннидай товуш чиқариши кўрганларни ҳайратга солганди. Эътиборлиси, бундай ғиштлар тепаликнинг жануб томонидан бир чақиримча наридаги аҳоли хонадонларидан бирида чуқур ковлаш пайтида ҳам топилган эди. Ваҳоланки, бу жойлар ярим аср аввал дала, экин майдонлари, ундан аввалроқ эса қалин тўқай бўлган. Балки тепалик (аниқроғи Мандактепа қалъа-истеҳкоми)нинг ҳудуди ҳозиргисидандеярли икки-уч баравар катта бўлиб, шу жойларгача чўзилганмикин?
Тадқиқотларга кўра, Мандактепа қалъа-қўрғони яқинида махсус хумдон бўлиб, ҳунарманд-усталар ҳозиргиларидан тубдан фарқ қилувчи япалоқ сопол ғиштлар тайёрлашган ва у "қирпиш" - яъни қирқиб пиширилган лой, деб аталган (рус тилидаги "кирпич", яъни "ғишт" сўзи шундан келиб чиққан бўлса ажабмас). Шу ғиштлар билан қалъа-қўрғон атрофимустаҳкам девор билан ўралган, кузатув миноралари қад ростлаган. Эҳтимол у ўз даврида
Халқ орасидаги ривоятларга кўра, ҳар иккала қалъа-миноралар оралиғида Шаҳри Ҳайбар, Шаҳри Барбаржойлашганлиги айтилади. Бошқа бир ривоятда қадимда баҳайбатподшоҳ амрига кўра, аскарлари тўнларида тупроқ ташиб, тепаликни барпо этишган эмиш.У баландлаган сари шоҳ тепаликка кўтарилиб "Мандак бўлсин!" (яъни "Мендай бўлсин!") дея бўй-бастини кўрсатгани ва пировардида тепалик "Мандак" бўлиб қолгани айтилади. Унинг номи ўтмишда бу ерда истиқомат қилган одамларнинг насл-насаби (уруғи,элати) билан боғлиқ, деган фаразлар ҳам билдирилган. Мантиқан қаралса, топонимлар кўпинча кадимий сўзлардир. Бунинг устига жой номлари узоқ давр давомида истеъмолда бўлганидан фамматик, фонетик жиҳатдан ўзгариб кетиши табиий. Шу боис ўзи учун тушунарсиз туюлган топонимдан маъно қидириб, халқ томонидан уни "миллийлаштириш" биз тилга олаётган тепаликкаҳам хос бўлиши мумкин.
Йиллар, асрлар ўтгач, Мандактепа қалъа-истеҳкоми таназзулга юз тутди, вайронага айланди. Олислардан кўзга ташланиб, кеча-кундуз соқчи аримайдиган миноралар бирин-кетин қулади. Охир-оқибат ундан ўз қаърига мозий кечмишларини яширган улкан тепалик қолди. Кузатувларга кўра, ташқи омиллар таъсирида унинг марказий қисми ўтган асрнинг ўрталарига қараганда тахминан 3-3,5 метрга пасайган (аниқроғи чўккан). Меҳнат фахрийси М.Шукуровнинг бобосидан эшитганига кўра, тахминан 1885-86 йилларда тепалик анча салобатли, икки-икки ярим терак баландлигида бўлган ва Мардактепа дея аталган экан.
Ҳозирда Мандактепа чор-атрофдаги энг катта, қадимий қабристонлардан бири. Унинг қачондан бери мозорга айлангани номаълум. Қишлоқнинг зиёли нуронийларидан бири Шаробиддин ота Шокиров шундай хотирлайди: "Катта энамиз 90 ёшда дунёдан ўтди. У ота-боболаридан эшитганига кўра, ҳозирги Мандактепа 500-600 йил аввал Мозортепа, деб атаб келинган экан (Изоҳ: Мозор – арабча мазарун"зиёрат килинадиган жой" – қабристон. Манбаларга кўра, Мозортепа Асака, Хўжаобод, Марҳамат, Балиқчи туманларида ҳам бўлиб, уларнинг қачон пайдо бўлгани ноаниқ – Х.Т).
Бу жойга туташ жойда, шундоққина остонасидақадим зиёратгоҳ - халқ тили билан айтганда "Ачамозор ота"ҳам жойлашган. Ўтган асрнинг 70-йилларигача кичик ўрмонни эслатувчи бу манзилга одамлар зиёратга келиб, сертикан, қалин ўсган сершох дарахтларга ҳар турли латталарни бойлаб, назр-эҳсонлар қилишарди. Шу қишлоқда яшаб, 1974 йилда 101 ёшида вафот этган Шукурохун бува дил амри билан бу жойда 1965-66 йилларда қайта таъмирлаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширди ва умрининг охирига қадар муқаддас қадамжодагихайрли юмушини тарк этмади. Ҳозирда бу ердаги усти ёпиқ дахма, арча ва бошқа дов-дарахтлар қачонлардир бу ер муқаддас қадамжо бўлганидан далолат бериб турибди.
Ҳозирги давр кадастр ҳужжатларида Мандактепада дафн этиш жойи 1889 йилда ташкил топганлиги, ер майдони 1,77 гектарлиги қайд этилган.
Бошқа расмий манбаларда, чунончи, Избоскан туманида туризм соҳасини ривожлантиришда амалга оширилган ишлар ҳисоботида Мандактепа зиёратгоҳи эрамиздан аввалги III-IVасрларда пайдо бўлгани айтилади. Бошқа бир ҳудудий манбада янада "ёшариб кетган" - милодий V-VII асрлар. Уларнинг қай бири тўғри?
Вазирлар Маҳкамасининг "Тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" қарори (2014 йил, 5 декабрь, 335-сон)нинг иловасида вилоятимиздаги археологик аҳамиятга эга 30 та манзил номи кўрсатилган. Улар орасида биз тилга олаётган зиёратгоҳ 136-қайд рақами билан Мондактепа (Чўмбоғиш тепа) тарзида рўйхатга олиниб, III-IV асрларга тааллуқли эканлиги кўрсатилган.
Археологлар бу тарздаги қабристонлар қадимий шаҳарлар яқинида ёки устида пайдо бўлганини билдиришади. Яъниким, зиёратгоҳлар қадимий масканларда вужудга келган дейишади. Чўнгбоғиш қишлоғидаги атрофи ҳозирда мевазор боғлар, экинзорлар, тутзорлардан иборат, юқоридаги расмий ҳужжатга қараганда ёши 1700-1800 йил тенгмазкур тепаликда ҳанузгача жиддий археологик қазишмалар, илмий изланишлар ўтказилмаган. Осуда маконга айланган кўйи мозий сирларини ҳамон бағрида сақлаб келяпти.
Шуниси қизиққи, Мандактепадан жанубда - бир ярим, икки чақиримча нарида яна бир сирли манзилгоҳ - Кунжуттепа ҳам мавжуд эди. Ўтган аср ўрталарига келиб ерларни экинзорларга (аниқроғи пахтазорга) айлантирилиши натижасида буткул йўқолиб кетган ушбу тепалик остидан ва унинг теварагидан маҳаллий аҳоли томониданқадимий сопол, чинни, темир буюмларнинг синиқлари,эски тангалар топилганлигини қишлоқ кексалари яхши эслашади. Балки бу жой ҳам қадимда боболаримиз яшаган манзиллардан бири бўлгандир? Балки афсонавий Эйлотан, Мандактепа, Кунжуттепанинг бир-бирига боғлиқлиги бордир? Буёғи энди ўлкашунос-тарихчиларнинг изланишларига боғлиқ.
Қадим зиёратгоҳлар, қадамжолартарихимизнинг, миллатимиз ўтмишининг ажралмас бўлаги. Уларни ўрганиш, тарихий ёдгорликларимиздан тўғри фойдаланиш, умрбоқийлигини таъминлашга кейинги йилларда мамлакатимизда катта аҳамият қаратиляпти. Шундай хайрли саъй-ҳаракатлар асносида Бирлашган маҳалла фаоллари ва аҳлининг ҳамжиҳатлиги билан Мандактепада кенг кўламли ободонлантириш, таъмирлаш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди, давлат рўйхатидан ўтказилди, муҳофаза чегаралари белгиланди. Қишлоқ марказигаинглиз тилида махсус йўлкўрсатгич ўрнатилди. Ишонамизки, бу каби эзгу ишлар ҳали давом этади.
Ҳалимжон ТОҲИРОВ,
Ўзбекистон
Журналистлари
ижодий уюшмасининг аъзоси.
Суратларда: асрларни бўйлаган Мандактепа ва ундан топилган қадимий кулолчилик буюмлари парчалари; қишлоқ марказига ўрнатилган зиёратгоҳ йўлкўрсаткичи.
Шерзодбек РАҲМОНОВ
олган суратлар.
