Андижонда

Тўққизариқда янги замонавий маҳалла биноси фойдаланишга топширилди


27.08.2026   15

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Андижон шаҳрида аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган қатор ижтимоий лойиҳалар амалга оширилиб, фойдаланишга топширилмоқда.

Хусусан, Андижон шаҳридаги Тўққизариқ маҳалласида замонавий маҳалла биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.


Қайд этиш жоиз, шу кунга қадар МФЙ аҳолига турли биноларда хизмат кўрсатиб келган. Мавжуд шароитлар замонавий талабларга тўлиқ жавоб бермагани боис, маҳалла фаоллари учун қулай ва муносиб иш шароитини яратиш масаласи долзарб бўлиб келган.
Маҳалла аҳлининг қарийб ўн йиллик орзу ва интилишлари натижасида давлат-хусусий шериклик асосида 100 квадрат метр майдонга эга бўлган шинам ва замонавий маҳалла биноси барпо этилди.

Янги бино барча зарур мебеллар, замонавий техника ва жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган. Хусусан, маҳалладаги «еттилик» фаолиятини самарали ташкил этиш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда жараёнларни электрон тизим асосида йўлга қўйиш учун зарур замонавий воситалар яратилди.


Андижон вилояти матбуот хизмати.