Атрофга назар

“Турмуш” профилактик тадбири


09.10.2026   10

соғлом муҳит барқарорлигини таъминлаяпти

Андижон туманида оила-турмуш муносабатлари доирасида юзага келадиган низоларнинг олдини олиш, оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини таъминлаш мақсадида “Турмуш” профилактик тадбири ўтказилмоқда.

Тадбир доирасида оилавий низолар сабаб судларда мол-мулк, ер-жой ва бошқа масалалар юзасидан низолашаётган оилалар, оила-турмуш муносабатлари доирасида маъмурий ёки жиноий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги сабабли профилактик ҳисобга олинган фуқаролар билан манзилли ишланяпти

Шунингдек, ажрим ёқасидаги оилалар, низоли вазиятга тушиб қолган хонадонлар ҳамда тазйиқ ва зўравонликка учраган шахсларнинг муаммолари ўрганилиб, уларни қўллаб-қувватлаш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш ва салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган амалий чоралар кўрилмоқда.