Андижонда

Улуғнорда янги подстанция ишга туширилди


27.08.2026   13

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги олдидан Улуғнор туманида электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш, аҳоли ва истеъмолчиларга узлуксиз ҳамда сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида муҳим инфратузилма лойиҳаси амалга оширилди.

Хусусан, туманда «Келажак» 110/35/10 кВ янги подстанцияси синов тариқасида ишга туширилди.

Янги подстанциянинг ишга туширилиши туман электр таъминоти тизимининг ишончлилигини янада ошириш, мавжуд қувватларни кенгайтириш ҳамда истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур иншоот аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини сифатли таъминлашга хизмат қилади.

Андижон вилояти матбуот хизмати.