Атрофга назар

Ўткир Ҳошимов қаламига мансуб асар хитой тилига таржима қилинди


25.06.2024   254

Пекинда ташкил этилган «30-Халқаро китоб кўргазмаси» доирасида Ўткир Ҳошимовнинг «Нур борки, соя бор» асари тақдимоти бўлиб ўтди.

Мазкур асар хорижда фаолият юритиб келаётган ўзбекистонлик аёл, Дилдора Исмоилова томонидан хитой тилига таржима қилинган.

Тадбирда элчихона, Хитой Халқ Республикасининг матбуот муассасалари, нашриёт ва босмахона вакиллари, адабиётшунос олимлар иштирок этган.

Хабарга кўра, ҳозирда таржимон ўзбек тилидаги бошқа асарларни ҳам хитой тилига таржима қилиб, хорижда ҳам оммалаштиришни режалаштирмоқда. Ўзбекистон элчихонаси эса мазкур таржима асарларни нашр қилишни ўз зиммасига олган.