“Ўзбекистон - 2030” Cтратегияси O’zLiDeP нигоҳида

20.10.2023 329
Андижон шаҳридаги Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармасида O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ““Ўзбекистон-
Дастлаб сўз олган партия вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Хуршидахон Халилова Стратегияни амалга ошириш ва унинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида энг устувор вазифага айланганини, унинг доирасидаги ислоҳотлар бўйича тадбирлар аҳоли томонидан билдирилган ташаббус ва фикрлар асосида сифатли олиб борилиши лозимлигини, белгиланган бешта асосий ғояларни амалда татбиқ этишда бир куч бўлиш давр талаби эканини алоҳида таъкидлади.
-“Ўзбекистон-
Шунингдек, давомда партиянинг 2023 йил якунигача ва 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигига мўлжалланган жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасидаги вазифалар атрофлича муҳокама қилинди. Берилган топшириқлар ижросини бажаришда расмиятчиликдан қочиб, аниқ, тизимли иш ташкил қилишга, фаолиятни янги босқичга кўтаришга, кенг кўламдаги ислоҳотларнинг ташаббускорига айланишга ва масъулият билан ишлашга чақирилди.
Зилола РАҲМОНОВА