Андижон 24

ЎЗИГА ХОС ИЖОДКОР


22.11.2021   354

Избосканлик ижодкор Маҳмуджон Рустамов серқирра қаламкаш. Қай мавзуга қўл урмасин унга ўзига хослик билан ёндашади. Таъбир жоиз бўлса, ҳаммага таниш ҳолат ёхуд воқеликка ўзгача назар ташлайди. Бир қарашда содда, оддий жумлалар сизни зум ўтмай оғушига олади. Самимиятга йўғрилган ижодий машқларгабеихтиёр ошуфта бўлиб қоласиз.

Айни пайтда Избоскан туман “Пахтакор” газетасида фаолият юритаётган М.Рустамовнинг “Қораянтоқ қўшиғи”, “Бир кам дунё” тўпламлари мухлисларга яхши таниш.

Яқинда изланувчан ижодкорнинг “Ўтмишдан ёрқин келажак сари” тўплами нашрдан чиқди. ”Vodiy Media” (Наманган) нашриёти томонидан чоп этилган мазкур китобдан қисса, ҳикоя ва шеърлар ўрин олган. Ўзи туғилиб ўсган юртнинг ўтмиши, ҳозирги кундаги равнақи ҳақида ҳикоя қилувчи мазкур тўплам китобхонлар кўнглидан муносиб жой эгаллайди, деган умиддамиз.

Қуйида ижодкорнинг “Андижон тадбиркори” шеърини эътиборингизга ҳавола қилган ҳолда, унга янада юксак ижодийпарвозлар тилаб қоламиз.

АНДИЖОН ТАДБИРКОРИ

Она Ватан бағрида,

Халқининг ардоғида,

Туб ислоҳот чоғида,

Келдиишин барори,

Андижон тадбиркори.

Қурувчию тўқувчи,

Ҳар ишда изланувчи,

Янгилик яратувчи,

Бесамар кетмас кори,

Андижон тадбиркори.

У яратган маҳсулот,

Харидори доим тахт,

Юртга суянч-олий бахт,

Халқининг мададкори,

Андижон тадбиркори.

Хорижда нуфузи бор,

Экспортда байроқдор,

Ундан мамнун ҳар ҳамкор,

Минг бир соҳа сардори,

Андижон тадбиркори.