Андижонда

ВИЛОЯТДАГИ 23 ТА ДАВЛАТ АРХИВЛАРИДА ЖАМИ 1 МИЛЛИОН 44 МИНГ 907 САҚЛОВ БИРЛИГИДАГИ ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР САҚЛАНМОҚДА


25.11.2021   465

Андижон вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.

Дастлаб унда «Ўзархив» агентлиги ахборот хизмати раҳбари А.Алиев, ҳудудий бошқарма бошлиғи Н.Зуҳриддинов ва вилоят давлат архиви директори А.Ҳамидовлар соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётганютуқлар ҳамда сақланаётган ҳужжатларнинг аҳамияти хусусида атрофлича фикр мулоҳазалар билдирдилар. Маълумотга кўра Андижонда архив муассасаси 1941 йил 9 апрелда ташкил этилган. Вилоятда 23 та давлат архиви мавжуд бўлиб, уларда жами 1 миллион 44 минг 907 сақлов бирлигидаги зарур ҳужжатлар сақланмоқда.

Хазиналар оламига саёҳат қилган иштирокчилар архив иши ва ушбу масканда иш юритиш тартиби, ҳужжатларни сақлаш, рақамлаштириш ҳамда миллий архив фондининг Давлат каталогини юритиш жараёни билан атрофлича танишдилар. Мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.