ЯХШИЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ ёки умримизнинг эгови – аччиқ сўз экан
18.02.2026 54
Тиббиётда “деонтология” деган атама бор. У ахлоқ ва бурч ҳақидаги таълимотдир. Барча соҳаларда, айниқса, бизда ҳамда ҳуқуқшуносликда кўплаб муаммоларга ечим топиб беради. Бизда деганим – тиббиётда тиббий маданият тушунчаси билан чамбарчас боғлиқ. У асосан учта йўналишдаги муомала ва муносабатларни тартибга солади. Биринчиси – бемор билан шифокор, иккинчиси – беморнинг яқинлари ва шифокор, учинчиси – шифокорнинг ҳамкасблари бўлмиш шифокорлар ўртасидаги муносабатларнинг қонун-қоидаларини белгилайди.
Тиббиёт ўқув даргоҳларида ҳар бир маъруза машғулотлари бошланаётганда ўқитувчиларимиз ўн-ўн беш дақиқа деонтология сабоқларини беришар, бизда ана шу учликка малака ҳосил қилишни ўргатишар ва кейин ўз мавзуларига ўтар эдилар.
Мавзу моҳияти янаям тушунарли бўлиши учун иккита ҳаётий мисолни келтирай.
Шифокор кекса бемор ётган палатага кирди. Қариянинг кўзлари сўник, юзида тушкунлик ифодаси, бошини ёстиқдан кўтаргиси ҳам келмаяпти. Шифокор буни дарров сезди ва табассум билан:
- Отахон, туринг, ўтиринг, мен келдим, - деди. – Бугун анча яхшисиз-ку! Дориларни ичибсиз-а, қизлар уколларни ҳам қилишибди. Ўзгариш дарров сезилибди. Кеча кирганимда қандай эдингизу, бугун, мана бу бошқа гап. Икки-уч кундаёқ оёққа туриб кетасиз. Деразадан қаранг, баҳор келяпти. Уйда боғим бор – олиб бораман – бир яйрайсиз. Бугун яна иккита дори ёздим, жуда бошқачасидан, ичасизу – биласиз. Иштаҳани ҳам очиб юборади – мени айтди дейсиз...
- Нима бўлди, - дейди шифокор қисқа салом-аликдан кейин. – Бугун сал бошқача бўп қопсиз. Дори таъсир қилмадими? Тузалиш ниятингиз борми, ўзингизни қўлга олинг-да, акам. Бу кетишда бизнинг давою ҳаракатларимиз зое кетади-да!
Отахоннинг кўзларида ёруғ шуъла порлагандай бўлади. “Иҳм” дея дадил йўталиб ҳам қўяди. Ишонасизми, у икки-уч кунда оёққа туриб кетади...
Энди бунисини эшитинг. Яна бир ҳамкасбимиз ўзи қараётган ўрта яшар беморнинг олдига кирди. Кроватида маъюс ўтирибди.
У шу тахлит “панд-насиҳат”ини давом эттириб, палатадан чиқади. Уч кундан кейин... у ёғини айтмай қўя қолай.
***
Бу дунёда мен англаб етган ҳақиқатлардан бири бемор кўриш одоби, ундан ҳол сўраш, кўнглини кўтариш маданияти ҳақидаги мулоҳазалар бўлди.
Таниқли журналист, етмиш ёшни қаршилаган бўлса-да, ҳозир ҳам республика “Ишонч” газетасининг “юраги” бўлиб ишлаётган Абдунаби Ҳайдаровнинг “Миннат оши – маломат тоши” деган мақоласи бор.
“Икки-уч кишилашиб тадбиркор оғайнимизнинг саксон ёшдан ошган, оғир хасталаниб, тўшакка михланиб қолган отасини кўргани бордик. Полига чўғдай гилам тўшалган, деразаларига ҳарир пардалар илинган, шифтига қимматбаҳо қандил осилган, мафтункор сервантга биллур идишлар дид билан терилган кенг-баҳаво хона тўридаги юмшоқ каравотда отахон ётган экан. Очиғи, уни кўриб, ичимиздан зил кетдик. Бир вақтлар гурсиллатиб қадам ташлайдиган, яғриндор, бардам-бақувват одам бир бурдагина бўлиб қолибди. Оғриқнинг зўриданми, сир бой бермади, имкон қадар кўнглини кўтардик. “Кўринишингиз бинойидек, Худо хоҳласа, тез орада оёққа туриб, ҳеч нарса кўрмагандек бўлиб кетасиз”, дедик.
- Бу сафар соғлигим ўнгланишига кўзим етмайроқ турибди. Чамамда, умрим поёнига етаётганга ўхшайди, - деди у. - Қолаверса, саксон, тўқсон дегани бир кун йўқсан дегани... Омонатингни олар бўлсанг, жонимни қийнамай осонгина ол! деб...
- Эй, менга қаранг, дада! Нега ҳадеб дуч келган одамга ҳасрат қилаверасиз? – у дўмбоқ қўлини пахсадек силкиди. – Сизга нима етишмаяпти ўзи?.. Саксон иккига кирган бўлсангиз, фақат битта ўзингиз ўлаётгандай, мунча ваҳима қиласиз? Ахир бу нарса ҳамманинг бошида бор савдо, тақдирга тан бериш ҳам керак-да.
- Жон болам, - деди аъзойи бадани титраб-қақшаб, ялинчоқ оҳангда, - бу гапни олдин ҳам уч-тўрт бор айтувдинг, бошқа айтма, мен ўзимга умр сўрасам, сендан эмас, Худодан сўраяпман. Сен бунақа пешдаҳанлик қилма...
- Ҳамма нарса етарли, еганингиз олдингизда, емаганингиз ортингизда, нуқул нолиганингиз-нолиган.
Қўққисдан бақабўйин дўстимиз отахоннинг гапини оғзидан олди:
Отахон бир бизга, бир ўғлига жавдираб боқди.
Дўстимиз яна отасининг сўзини бўлди:
Ўғил сизга ортиқча гап ҳайф, дегандай жаҳл аралаш қўл силтадию, тез-тез юриб хонадан чиқиб кетди...”
Муқаддас Ҳадиси шарифларда ҳам бу ҳақида кўплаб ибратли сабоқлар келтирилган.
Оиша (розиаллоҳу анҳо) ривоят қиладилар: “Расуллуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васаллам бирор касални кўргани борсалар ёки бирор касални у кишининг ҳузурларига олиб келишса, “Эй инсонлар Рабби, касалликни кетказ! Шифо бер, шифо берувчи Сенсан, Сенинг шифоингдан ўзга шифо йўқ. Касаллик қолдирмайдиган шифо бергин!” – дер эдилар” (Имом Бухорий ривояти).
Мен ҳаётда юқорида келтирганим воқеаларга хос ҳолларни бир неча бор кўрдим. Яхши сўз – жон озиғи, деб бежиз айтишмаган экан. Келинг, соппа-соғ юрган одамдан ҳам, хастаҳол кишилардан ҳам ширин сўзимизни аямайлик. Шунда уларнинг умрлари узун бўлиши шубҳасиз, дейман.
Дилсабо Сулаймонова,
олий тоифали шифокор.
