Атрофга назар

Яшил табиат – янги умидларга илҳом


30.10.2023   371

Муҳаммад Юсуф ижод мактаби ўқувчиларининг бу галги ижодий суҳбатлари Андижон шаҳрининг сўлим маскани Экопаркда бўлиб ўтди. Ёшларнинг қайноқ қалблари нигоҳларидаги таассуротлар билан уйғунлашиб кетди. Бир-бирлари билан чуғур-чуғур қилиб фикр алмашаётганлари, табиатнинг назарларидан четда қолмаётган ҳар бир гўзаллиги борасидаги баҳслариига беихтиёр қулоқ тутарканман, улар ёшликнинг чинакам ўзлари, кўзлари, юзлари эканликларига амин бўлавераман.

Келинг, яхшиси, ёш иқтидорларнинг Экопарк тассуротларини биргаликда тингласак.

Маржона УМАРОВА, 10-синф ўқувчиси:

  • Экопарк бир маънода саёҳатгоҳ. Табиатдан уфуриб турган тоза ҳавонинг ўзиёқ инсонни беихтиёр завқлантиради. Атрофдаги яшиллик таърифига сўз тополмадим. Куз бўлишига қарамай, аксарият дарахтлар хали жилосини йўқотиб улгурмаган. Албатта, эрта-индин улар ҳам япроқларини тўкадилар. Аммо айни кундаги куз дарахтидаги яшиллик ҳам барибир ўзгача... Болалар ва катталар учун мўлжалланган аттракционлар гавжум. Ҳам дам олиш, ҳам саёҳат учун яхшигина манзил...
  • Бу масканга кўп келаман. Кўнглим яшилликни қўмсаганда, оромни истаганда, ўқишдан дам олганимдашу манзарани қўмсайвераман. Арғимчоқда учаман. Болаликка қайтаман. Айниқса, кўл манзараси баҳри дилингни очади. Ёзнинг иссиқ кунлари дугонам билан келиб музқаймоқхўрлик қилардик. Бу ерда тенгдошларим кўп. Ҳозир эса дарс қилаётган йигит-қизларни ҳам учратаётганимиздан хурсанд бўляпман, негаки машғулотлар, ўқиш учун мана шундай оромгоҳнинг борлиги барибир ёқимли.

Ўғилой ТОҲИРОВА, 11-синф ўқувчиси:

  • Бу масканга кўп келаман. Кўнглим яшилликни қўмсаганда, оромни истаганда, ўқишдан дам олганимдашу манзарани қўмсайвераман. Арғимчоқда учаман. Болаликка қайтаман. Айниқса, кўл манзараси баҳри дилингни очади. Ёзнинг иссиқ кунлари дугонам билан келиб музқаймоқхўрлик қилардик. Бу ерда тенгдошларим кўп. Ҳозир эса дарс қилаётган йигит-қизларни ҳам учратаётганимиздан хурсанд бўляпман, негаки машғулотлар, ўқиш учун мана шундай оромгоҳнинг борлиги барибир ёқимли.
  • Бундай яшил боғлар одатда атроф-муҳит ободлигини, кўркамлигини асраш, табиатни муҳофаза қилиш учун яратилади. Бу жойларда табиатнинг қадимий экосистемалари, сув ресурслари ва экологик жараёнлар ҳақида кўпроқ амалий билим олиш имкониятимиз бор. Экопарклар инсонларнинг табиий турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, экологик тарбияни ўргатиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш ва туризм фаолиятини ривожлантириш мақсадларига хизмат қилади. Яшил боққа ҳар гал келганимда, табиатни қадрлаш, сув, энергия ресурсларини самарали ишлатиш, экологик муаммоларни оқилона бартараф қилиш бўйича ўтказилаётган турли тадбирларга дуч келаман. Албатта, иштирок этиб, ўзим учун керакли маълумотларни ҳам оламан.

Муслима ОДИЛЖОНОВА, 11-синф ўқувчиси:

  • Бундай яшил боғлар одатда атроф-муҳит ободлигини, кўркамлигини асраш, табиатни муҳофаза қилиш учун яратилади. Бу жойларда табиатнинг қадимий экосистемалари, сув ресурслари ва экологик жараёнлар ҳақида кўпроқ амалий билим олиш имкониятимиз бор. Экопарклар инсонларнинг табиий турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, экологик тарбияни ўргатиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш ва туризм фаолиятини ривожлантириш мақсадларига хизмат қилади. Яшил боққа ҳар гал келганимда, табиатни қадрлаш, сув, энергия ресурсларини самарали ишлатиш, экологик муаммоларни оқилона бартараф қилиш бўйича ўтказилаётган турли тадбирларга дуч келаман. Албатта, иштирок этиб, ўзим учун керакли маълумотларни ҳам оламан..

  • Моҳларой АШУРОВА, 10-синф ўқувчиси:
  • - Табиат инсоннинг пайдо бўлгунча ҳам, одам иштироки билан ҳам мавжуд борлиқ. Табиатнинг мана шу сўлим манзилгоҳи бизни чорлади. Мактабдошлар айни яшил борлиқда дилдан суҳбатлашдик. Ижоднинг сирли оламини яшиллик билан ҳис қилдик. Ёзганларимиз, изҳорларимиз Экопарк табиатидан завқ олгани рост. Сўғдиёна АБДУЛҲАМИДОВА, 10-синф ўқувчиси:
    • Атроф ям-яшил либосга бурканган. Ҳордиқ чиқаришва дўстлар билан мароқли вақт ўтказиш учун дилтортар маскан. Кузнинг таровати аллақачон боғни бағрига олган. Дарахтларнинг мўъжизавий рангини кўнгил билан томоша қиласиз. Дарс қилишга ҳам, ўқиб-ўрганишга ҳам тинч, сокин манзил.

    • Зиёда АБДУЖАЛИЛОВА, 11-синф ўқувчиси: - Ўқиш, иш гоҳида инсонни ҳоритади. Тоза ҳаво, очиқ табиат қўйнида бўлишни кўнглимиз тусаб қолади. Экопаркка саёҳатимиз айни кўнгил тусаган оромни тақдим этди бизга. Оилавий ҳордиқ чиқарадиган, дўстлар дийдори-ла яйрайдиган сўлим маскан бу. Болалар учун ўйингоҳга чопамиз – гўёки арғимчоқларда қийқириб учиб болаликка қайтгандек бўламиз. Айрим ўриндиқлардаги кекса ёшлилар бир-бирлари билан суҳбат қуряптилар. Тадбирлар, байрамлар маскани бу. Меҳр ила табиат қўйнида юз очаётган янги ташаббуслар замини бу. сиз ҳам келинг, кўринг, шу гўзалликни ҳис қилинг!
    • ***********Ҳақиқий иқтидорлар айнан мана шундай гўшаларда, табиат бағрида янада яққолроқ кўз очади. Чинакам нурга тирқиш очсангиз кифоя. Унга эркинлик беринг – истаганча ёруғлантирсин, ана ўшанда дунёни ёрита олади. Биз ўқувчиларга шу имкониятларни илиняпмиз, холос. Зилола РАҲМОНОВА