Эълон ва билдирувлар

ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР НОМИДАГИ АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ КАФЕДРАЛАРИ БЎЙИЧА ҚУЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!


15.01.2024   1581

1. Экология ва ботаника кафедраси бўйича –1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи.

2. Зоология ва биокимё кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи.

3. Генетика ва биотехнология кафедраси бўйича – 1 та ўқитувчи.

4. Кимё кафедраси бўйича – 1 та ўқитувчи.

5. Озиқ-овқат ва кимёвий технологиялар кафедраси бўйича – 1та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи.

6. Умумий физика кафедраси бўйича – кафедра мудири.

7. Конденсирланган муҳитлар физикаси кафедраси бўйича – 1 та ўқитувчи.

8. Механика-математика кафедраси бўйича – 1 та доцент 1та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи.

9. Ахборот технологиялари кафедраси бўйича –1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи.

10. Ўзбекистон тарихи кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи.

11. Фуқаролик жамияти назарияси кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи.

12. Фалсафа кафедраси бўйича – 1 та профессор, 1та ўқитувчи.

13. Умумий психология кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та ўқитувчи.

14. Иқтисодиёт кафедраси бўйича – 1 та профессор, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи.

15. Умумий педагогика кафедраси бўйича – 1 та ўқитувчи.

16. Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси бўйича – кафедра мудири, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи.

17. Ўзбек адабиётшунослиги кафедраси бўйича – 1та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи.

18. Ўзбек тилшунослиги кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та ўқитувчи.

19. Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та ўқитувчи.

20. Рус тили ва адабиёти кафедраси бўйича – кафедра мудири, 1 та профессор.

21. Жисмоний маданият назарияси ва методикаси кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи.

22. Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи.

23. Одам физиологияси ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси бўйича – 1 та профессор, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи.

24. Факультетлараро чет тиллар (ижтимоий-гуманитар фанлар) кафедраси бўйича – 1 та ўқитувчи.

25. Факультетлараро чет тиллар (аниқ ва табиий фанлар) кафедраси бўйича – 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи.

Кафедра мудири лавозимини эгаллаш учун танловда профессор ёки доцент илмий унвонига, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD), фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин.

Доцент лавозимини эгаллаш учун танловда, қоидага кўра, доцент илмий унвонига, катта илмий ходим ёки фан номзоди, фалсафа доктори (PhD), фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин.

Катта ўқитувчи лавозимини эгаллаш учун танловда олий маълумотга эга бўлган шахс (магистр, дипломли мутахассис), шунингдек илмий даража (шу жумладан, фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (PhD) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига) ва илмий унвонга эга бўлган ҳамда бундай даража ва унвонга эга бўлмаган, бироқ ўқитувчилик, илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш ишлари тажрибасига эга бўлган шахслар ҳам қатнашиши мумкин.

Ўқитувчи (ассистент) ўқитувчи-стажёр лавозимини эгаллаш учун танловда тегишли мутахассислик бўйича олий маълумотга эга бўлган шахс (магистр, дипломли мутахассис) қатнашиши мумкин.

Танловда иштирок этишни хоҳлаганлар ректор номига ариза билан кадрларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа, дипломлар ва аттестат­лар нусхалари, илмий ишлар ва ихтиролар рўйхати, малака оширганлик тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаларини топширадилар.

Аризалар эълон чиққан кундан бошлаб бир ой муддатда қабул қилинади.

Манзил: Андижон шаҳри Университет кўчаси, 129-уй, 303-хона.

Эслатма: Мазкур олий таълим муассасасида ишловчи шахслар ўтган муддат бўйича кафедрада ҳисобот берадилар, четдан танловда иштирок этувчилар синов дарсларини ўтказадилар.