ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР НОМИДАГИ АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ КАФЕДРАЛАРИ БЎЙИЧА ҚУЙИДАГИ БЎШ ЎРИНЛАРГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!

26.11.2024 2736
1. Хорижий тиллар (аниқ ва табиий фанлар) кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;
2. Конденсирланган муҳитлар физикаси кафедраси бўйича – 1 та профессор, 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;
3. Кимё кафедраси бўйича – 1 та профессор, 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи;
4. Рус тили ва адабиёти кафедраси бўйича – 1 та профессор, 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи;
5. Ўзбек тилшунослиги кафедраси бўйича – 1 та профессор, 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи;
6. Миллий ғоя, маънавият асослари ва хуқуқ таълими кафедраси бўйича – 1 та профессор, 1 та катта ўқитувчи;
7.Экология ва ботаника кафедраси бўйича – 1 та профессор;
8. Умумий физика кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи;
9. Ўзбекистон тарихи кафедраси бўйича – 1 та профессор , 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи;
10. Спорт фаолияти турлари назарияси ва методикаси кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;
11. Факультетлараро жисмоний тарбия ва спорт кафедраси бўйича – кафедра мудири, 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;
12. Одам физиологияси ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси бўйича – 1 та доцент;
13. Жаҳон тарихи кафедраси бўйича – кафедра мудири, 1 та профессор, 1 та катта ўқитувчи;
14. Ижтимоий фанлар кафедраси бўйича – 1 та профессор, 1 та доцент;
15. Педагогика кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;
16. Фалсафа кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи;
17. Иқтисодиёт кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи;
18. Умумий психология кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи;
19. Тасвирий ва амалий санъат кафедраси бўйича – 1 та катта ўқитувчи; 1 та ўқитувчи;
20. Ўзбек адабиётшунослиги кафедраси бўйича – 1 та профессор, 1 та доцент;
21. Зоология ва биокимё кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи;
22. География кафедраси бўйича – кафедра мудири, 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;
23. Хорижий тиллар (ижтимоий ва гуманитар фанлар) кафедраси бўйича – кафедра мудири, 1 та доцент;
24. Генетика ва биотехнология кафедраси бўйича – кафедра мудири, 1 та профессор, 1 та доцент, 1 та ўқитувчи;
25. Математика кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;
26. Амалий математика ва механика кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;
27. Ахборот технологиялари кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та ўқитувчи;
28. Компьютер инжиниринги кафедраси бўйича – 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи.
Кафедра мудири лавозимини эгаллаш учун танловда профессор ёки доцент илмий унвонига, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD), фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин.
Доцент лавозимини эгаллаш учун танловда, қоидага кўра, доцент илмий унвонига, катта илмий ходим ёки фан номзоди, фалсафа доктори (PhD), фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин.
Катта ўқитувчи лавозимини эгаллаш учун танловда олий маълумотга эга бўлган шахс (магистр, дипломли мутахассис), шунингдек илмий даража (шу жумладан, фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (PhD) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига) ва илмий унвонга эга бўлган ҳамда бундай даража ва унвонга эга бўлмаган, бироқ ўқитувчилик, илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш ишлари тажрибасига эга бўлган шахслар ҳам қатнашиши мумкин.
Ўқитувчи (ассистент) ўқитувчи-стажёр лавозимини эгаллаш учун танловда тегишли мутахассислик бўйича олий маълумотга эга бўлган шахс (магистр, дипломли мутахассис) қатнашиши мумкин.
Танловда иштирок этишни хоҳлаганлар ректор номига ариза билан кадрларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа, дипломлар ва аттестатлар нусхалари, илмий ишлар ва ихтиролар рўйхати, малака оширганлик тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаларини топширадилар.
Аризалар эълон чиққан кундан бошлаб бир ой муддатда қабул қилинади.
Манзил: Андижон шаҳри Университет кўчаси, 129-уй, 303-хона.
Эслатма: Мазкур олий таълим муассасасида ишловчи шахслар ўтган муддат бўйича кафедрада ҳисобот берадилар, четдан танловда иштирок этувчилар синов дарсларини ўтказадилар.