Андижонда

Жамият тараққиётида фаоллик зарур


27.09.2024   407

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан “Фуқаролик жамияти институтлари тизимини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Президентимизнинг “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти кенг тушунтириш, мазкур ҳужжатдаги асосий йўналишларни амалга оширишга қаратилган зарурий чора-тадбирларни белгилаш тадбирнинг асосий мақсади бўлди.

Тадбирдадавлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини қўллаб-қувватлашмеханизмларини янада такомиллаштиришгақаратилган асосий йўналиш ва муҳим вазифалар мазкур хужжатда аниқ белгилаб берилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Бугунги кунда вилоятда 600 дан зиёд жамоатташкилотлари фаолият юритмоқда. Уларнинг 60 таси ўз ташаббусига кўра ташкил этилган нодавлат нотижорат ташкилотлариҳисобланади.

Кейинги пайтларда жамоат бирлашмаларининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашдаги иштироки, муҳим ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларни рўёбга чиқаришдаги саъй-ҳаракатлари эътиборга лойиқбўлмоқда.

Хусусан, 2024 йилнинг шу даврига қадар Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди давлат гранти танловларида вилоятдаги 7 та жамоат ташкилотининг ижтимоий лойиҳалари жами 1 млрд. 185 млн сўмга қўллаб-қувватланди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан бу йилги грант танловлари ғолиблари учун маҳаллий бюджетдан 250 млн сўм ажратилган. Айни вақтда Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Хонобод шаҳар ва Қўрғонтепа туман бўлинмалари маҳаллий фонд томонидан жами 75 млн сўмга молиялаштирилган грант лойиҳалари амалга оширмоқда.

Тадбирда айрим ННТлар муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳа ва дастурларда умуман иштирок этмаётгани юзасидан танқидий фикрлар билдирилди. Сўзга чиққанлар фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш, улар салоҳиятидан тўлақонли фойдаланиш, таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратининг янги механизмларини рўёбга чиқариш, хориждаги ватандошлар, уларнинг уюшмалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган концептуал вазифаларга тўхталиб ўтдилар.

Айниқса, фуқаролик жамияти институтларининг дастур ва лойиҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жараёнларига IT ва дастурий маҳсулотларни жорий қилиш орқали соҳани рақамлаштириш ва ягона электрон платформани ишга тушириш, бунда инсон омили минималлаштирилиб, турли бюрократик тўсиқларга барҳам берилиши назарада тутилганиалоҳида эътироф этилди.