Атрофга назар

Жамоатачилик назорати: Мақсадга эришишнинг муҳим омили


13.05.2024   752

Шу билан бир қаторда, жамоатчилик назорати мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг самараси ва муваффақиятини таъминлашда асосий воситалардан бири сифатида майдонга чиқиб келмоқда.

Президентимизнинг 2024 йил 21 февралдаги
“Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонининг 73-мақсад 31-бандида Иқтисодиёт тармоқларида ҳавога чиқарилаётган зарарли газлар ҳажмини қисқартиш белгиланган.

Юқоридагиларга асосан, Булоқбоши тумани Саноат ҳамда Баландчек МФЙ лари ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган 5 та (шундан, 2 та ноқонуний фаолият олиб бораётган) оҳак ишлаб чиқариш цехлари томонидан атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига зид равишда фаолият олиб бориши натижасида ҳавонинг ифлослик даражаси ортиб кетиши оқибатида ушбу ҳудуд аҳолисининг эътирозларига сабаб бўлаётгани аниқланди.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 16 апрель куни “Юксалиш” ҳаракати вилояти ҳудудий бўлинмаси, Экологик партиянинг вилоят Кенгаши, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари билан аҳоли яшаш ҳудуди яқинидаги оҳак ишлаб чиқариш цехларида жамоатчилик назорати тадбири ташкил этилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, ушбу ҳудуддаги асосан оҳак, шунингдек, ғишт пишириш цехлари томонидан атмосфера ҳавосига водород сульфиди, формальдегид, углерод оксиди, қўш оксидлари каби заҳарли моддалар меъёридан ортиқ чиқарилаётганлиги ортидан мазкур цехлардан 1 км масофада жойлашган Саноат ва Баландчек МФЙ лари ҳудудида истиқомат қилувчи жами 7,5 мингдан зиёд аҳолининг саломатлигига салбий таъсирини кўрсатаётгани маълум бўлди.

Цехларда кўмир ёниши натижасида чиқаётган зарарли тутун ва ёқимсиз ҳиддан азият чекаётган аҳоли бир неча ойдан буён тегишли ташкилотларга доимий мурожаат этиб келишган.

Ўрганиш якунида, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан ушбу ҳудудда фаолият юритаётган 3 та оҳак ишлаб чиқариш цехларига (жумладан, “Строй-нано” МЧЖ раҳбари Ф.Атахановга, “Стандарт ғишт” МЧЖ раҳбари З.Мўйдиновга, “Буюк неъмат” МЧЖ раҳбари Х.Сулаймоновга) оҳак ишлаб чиқариш хумдонлари учун замонавий чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш ва аҳолига зарар етказмайдиган ҳолатда фаолият юритиши тушунтирилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилмагунига қадар вақтинча фаолиятни тўхтатиш бўйича талабномалар тақдим этилди.

“Юксалиш” ҳаракати вилоят бўлинмаси томонидан ўтказилган жамоатчилик мониторинги натижаси юзасидан вилоят ҳокимига таҳлилий ахборот киритилди. Вилоят раҳбари томонидан мутассади ташкилотларга 3 кун муддатда аниқланган камчиликларни бартараф этиб, натижаси юзасидан ахборот киритиш топшириғи берилди.

Шунингдек, Ҳаракатнинг ҳудудий бўлинмаси бўлинма ҳузурида тузилган жамоатчилик гуруҳи вакиллари билан ҳамкорликда “Ўзбекистон - 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармонни, шунингдек вилоят ҳокимининг 2024 йил 13 март кунги қарори билан тасдиқланган ҳудудий дастурнинг ижроси ўлароқ, ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларни йод препарати билан таъминлаш, 6-23 ойлик бўлган болани микронутриент кукуни билан бепул таъминлаш, 2-10 ёшдаги болаларни гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминлаш ва мазкур препаратларнинг яроқлилик муддати ва сифат сертификатларини уларнинг қабул қилувчи ота-оналарига ҳавола етиб бориш бўйича амалга оширилаётган ишлар жамоатчилик тартибида ўрганилди.

Шунингдек, оналар ва болалар ўлимини қисқартириш, соғлом болаликни таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган тадбирлар таҳлил қилинди.

Шаҳрихон туманида жойлашган кўп тармоқли марказий поликлиникада ўтказилган жамоатчилик мониторинги давомида мазкур муассасада тумандаги мавжуд 35 ёшгача туғиш ёшидаги аниқ аёллар сони бўйича МФЙ кесимида манзилли рўйхат шакллантирилмаган.

Қолаверса, мазкур профилактик дори воситаларини аҳолига тарқатиш бўйича аниқ режа-график ва жамоатчилик назорати даврига қадар қанча дори воситалари тарқатилганлиги тўғрисидан маълумотларни тақдим эта олишмади.

Худди шундай ҳолат, 6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан таъминлаш бўйича тарқатилган бепул дори воситалари МФЙ кесимида умуман мувофиқлаштирилмаган.

Бу эса ўз навбатида аёллар ва болалар учун давлат томонидан берилаётган дори воситаларининг ўз вақтида манзилли етиб бораётганини, ҳудудларда лозим даражада мазкур йўналишда иш ташкил этилганлигини шубҳа остига олади.

Булоқбоши туманида туғиш ёшидаги аёллар сони 39 055 нафарни, 0-1 ёшгача бўлган болалар сони 6622 нафарни ташкил этади. Аҳолига хизмат кўрсатиш учун 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника ва унинг 1 та ҳудудий филиали, 3 та ОП, 7 та ОШП мавжуд бўлиб, туман бўйича жами 176 нафар патронаж ҳодимлар ва 75 та тиббий бригада аҳолига хизмат кўрсатади.

Ўрганиш давомида туманда 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёлларга давлат дастури доирасида фолий кислотаси ва темир моддаси билан таъминлаш ишлари нисбатан қониқарли ташкил этилган. Бироқ, фолий кислотаси ва темир моддаси билан таъминланиши назарда тутилган бўлса-да, аммо мониторинг даврига қадар фақат “Генотардиферон” номли темир моддаси препарати тарқатилаётгани маълум бўлди. Яъни, фолий кислотаси препарати 2024 йил бошидан буён аёлларга умуман тарқатилмаган.

Шунингдек, мавжуд 0-1 ёшгача бўлган болларга тарқатилиши керак бўлган “микронутриент кукуни” 2024 йил бошидан буён умуман тарқатилмаган.

Давлат дастури доирасида болаларни, туғиш ёшидаги, ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларни профилактик махсус препаратлар билан бепул таъминлаш бўйича белгиланган амалий чора-тадбирларни самарадорлигини ошириш ва бу борада белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шу билан бирга ўтказилган жамоатчилик мониторинги жараёнида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш таклифлари ишлаб чиқилиб вилоят соғлиқни-сақлаш бошқармасига киритилган.

- вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасида давлат дастури ва ҳудудий дастурларнинг ижросига бевосита масъул бўлган ва барча туман(шаҳар)да амалга оширилаётган амалий ишларни мувофиқлаштириш ишларини юритувчи алоҳида ходимни бириктириш;

- 2024 йил бошидан буён 0-1 ёшгача бўлган болаларга белгиланган тартибда микронутриент кукуни тарқатилмаётганлиги натижасида 6 ойдан сўнг боланинг ривожланишидаги талабларни фақат кўкрак сути билан қондириб бўлмаслиги, айнан шу давр бола ҳаётида энг масъулиятли босқич эканини алоҳида инобатга олган ҳолда гўдак олти ойга тўлганидан сўнг унда гиповитаминознинг барча турлари — темир моддаси, йод, А витамини ва бошқа микронутриентлар танқислиги ривожлана бориб, ушбу патология уни кейинчалик бутун умр безовта қилиши оқибатларини инобатга олган ҳолда зудлик билан микронутриент кукуни билан таъминлаш чораларини кўриш;

- Туғруқдан олдин ва туғруқдан кейинги даврда она ва боланинг даврий патронажини олиш бориш жараёнидан давлат дастури доирасида бепул тақдим этилаётган препаратларнинг ҳақиқатдан манзилли етиб борилаётгани устидан назоратни кучайтириш;

- туман(шаҳар) КТМП, ОП ва ОШПларда фаолият юритаётган шифокорлар ва ҳамширалар ўртасидаги вазифаларни қайта кўриб чиқиш;

- давлат дастурлари доирасида берилаётган бепул дори воситаларини яроқлилик муддати ва қўллаш йўриқномасини ҳар бир аҳоли вакилларига тақдим этиб бориш зарур.

Диёрбек Турғунов,

Юксалиш” ҳаракати

вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари.